Сайёр қабуллар давом этмоқда

Сайёр қабуллар давом этмоқда

Фуқароларнинг муаммоларини жойида тинглаб, уларни вақтида ҳал қилишда секторларда бўлиб ўтаётган сайёр қабулларнинг ўрни катта бўлмоқда. Бундай қабуллар йил бўйи давом этиб, қанчадан-қанча муаммолар ўз ечимини топди. Яқинда ана шундай сайёр қабуллардан бири 1-сектордаги “Обод турмуш” маҳалласида бўлиб ўтди. Қабулда ҳоким ўринбосари Ш.Алиев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Зангиота туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ф.Ҳусанбоевлар аҳолининг мурожаатларини тингладилар. Шу куни қабулга келган 10 нафар фуқаронинг кўчаларни асфальт қилиш, моддий ёрдам, тунги чироқларни алмаштириш, спорт майдончасини қайта таъмирлаш борасидаги мурожаатларига тегишлича ечим топилди.

Сайёр қабуллар 2-секторда ҳам бўлиб ўтмоқда. 2-сектор раҳбари А.Жўраев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Зангиота туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ф.Ҳусанбоевнинг “Ойбек” маҳалласида бўлиб ўтган сайёр қабулига келган 12 нафар фуқаро ўртага биринчи навбатда “Зангиота ободон” МЧЖнинг сифатли хизмат кўрсатмаётганлиги масаласини ташлашди. Шу куни мурожаатларнинг 3 таси жойида ҳал этилди, 9 та мурожаат тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, уларнинг ечими назоратга олинди. Бу каби сайёр қабуллар навбати билан бошқа маҳаллаларда ҳам бўлиб ўтади.

Ўз мухбиримиз.