Саломатлик сирлари чекишни ташлай олмаяпсизми?..

Саломатлик сирлари чекишни ташлай олмаяпсизми?..

Тамаки маҳсулотларига тобелик асосий халқаро касалликлар тасинфида алоҳида касаллик сифатида қайд этилади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, сигарета ва тамаки маҳсулотлари фармокологик фаол компонентлар ҳисобига тобеликни юзага келтиради. Уларнинг энг асосийси, албатта, никотин. Чекиш вақтида никотиннинг муайян қисми инсоннинг нафас олиш йўлларига тушади, шундан сўнг қон билан бирга юрак ва мия соҳаларига қараб ҳаракатланади.

Психологик ва хатти-ҳаракатлардаги салбий ўзгаришлар одатга кўра, наркология томонидан кўриб чиқилади. Бундан ташқари, бу пульмонологиянинг вазифаси ҳамдир, зеро, ўпка фаолиятига ҳам зиён етади. Бир неча йил мунтазам равишда сигарет чекиш “тамакига тобелик”ни келтириб чиқаради. Бунинг натижасида йўтал, оғиз қуриши, бош айланиши, чарчоқ, озиш, уйқусизлик каби салбий ҳолатлар кузатилади. Чекиш инсон саломатлигига зарарли эканлиги барчага маълум. Унинг зарари нафақат чекувчи инсоннинг саломатлигига, балки атрофдаги одамлар ва табиатга ҳам зарарлидир.

Чекишни ташлаш учун:
– жисмоний машқларни кучайтириш, кунига 2000 қадамдан 5000 қадамгача тоза ҳавода пиёда юриш;
– чекиш  хумори тутганда ўзни чалғитиш, масалан: дўст ёки бирор яқин инсонга қўнғироқ қилиш, китоб ўқиш ёки севимли машғулот билан шуғулланиш, ёқтирган мева шарбати истеъмол қилиш даркор. Бу маслаҳатларга 21 кун давомида амал қилинса, албатта натижа бўлади.

Ҳафиза ҚАЮМОВА,
туман Тиббиёт
бирлашмаси лаборанти