“Зулфияхоним издош­лари”

“Зулфияхоним издош­лари”

Қуйида 19-умумтаълим мактабида ташкил этилган “Зулфияхоним издош­лари” номли тўгарак аъзоларининг ижод намуналари билан танишинг.

Бувижон

Сочингиз пахтадай оқ.
Эртаклар айтинг тезроқ.
Сўзи зиё – бувижон,
Меҳридарё – бувижон.

Сизни яхши кўраман,
Эркаланиб юраман.
Сўзи зиё – бувижон,
Меҳридарё – бувижон.

Тилак қиламан доим
Соғ бўлинг – муддаойим.
Сўзи зиё – бувижон
Меҳридарё – бувижон.

Дилафруз БОТИРХОНОВА,
9-“А” синф ўқувчиси.

Қўнғироқ

Қўнғироғим жаранглаб,
Барчани дарсга чорлар.
Болалар илм олиб,
Билағонлар кўпаяр.Қўнғироғим, қўнғироқ,
Жаранглаб чалинг тезроқ.
Мана, таътилдан қайтдим,
“Салом, мактаб”, деб айтдим.

Ҳаяжон сиғмай қалбга
Шаънингга шеър ҳам битдим.
Қўнғироғим, қўнғироқ,
Жаранглаб чалинг тезроқ.

Райҳона ТЎРАЕВА,
8-“Б” синф ўрувчиси.

Орзуимиз илмдир

Тиришқоқмиз ўқишда,
Кўп ёрдам берар ишда.
Ҳар нарсада биз фаол.
Бизни қутлар бахт-иқбол.

Орзуимиз илмдир,
Эришамиз мақсадга.
Бунинг учун албатта,
Зўр ўқиш шарт мактабда.

Солиҳа ДАМИНОВА,
8-“Б” синф ўқувчиси.