Қурилишларда ёнғин хавфсизлиги диққат-марказимизда

Қурилишларда ёнғин хавфсизлиги диққат-марказимизда

Маълумки, юртимизда жорий йил сентябрь ойидан буён мунтазам равишда “Ёнғиндан огоҳлик” умуммиллий кампанияси амалга оширилмоқда. Мазкур дастурга асосан жойларда ёнғинларнинг олдини олиш ва ёнғин содир бўлган вазиятда ҳаракат қилиш бўйича батафсил услубий машғулотлар ўтилмоқда. Давлат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа ташкилотларда иш жойларида ёнғин хавфсизлиги бўйи­ча ўқитишлар ташкил этилмоқда, жамоат ва иш жойларида, таълим ташкилотларида ва тураржой маж­муаларида ўт ўчириш бўйича амалий машғулотлар ўтказилмоқда.

Ушбу дастурдан қурилиш объектлари ҳам четда қолаётгани йўқ. Хусусан, туман ҳудудаги жойлашган 12 та янги қурилишлар ҳам туман фавқулодда вазиятлар бўлими ҳарбий хизматчилари томонидан ўрганилиб, қурилишда ишлаётган қурувчилар билан учрашув тадбири ташкил этилди. Тадбирда қурувчиларга ёнғин хавфсизлиги ва хавфсизлик бўйича, техника хавфсизлиги бўйича, қурилишдаги ёнғин хавфсизлигининг ўрни, биноларнинг зилзилабардош­лиги бўйича ва биноларнинг муҳофаза ҳудудлари ўрни ва аҳамияти ҳақида тушунтиришлар берилди. Албатта берилаётган тавсия ва кўрсатмалар бежизга эмас. Бу дас­тур заминида қурувчиларнинг ҳаёти, уларнинг хавфсизлиги, бошқа фуқароларнинг жабрланмаслиги ва атроф табиий муҳитга зарар этмаслик каби эзгу мақсадлар бор. Бўлиб ўтган тадбирдан қурувчилар ҳам ўзлари учун керакли ва фойдали маълумотларга эга бўлиб, содир бўлиши мумкин бўлган фақулодда ҳолатлар сонини камайишига ўз ҳиссаларини қўшиши табиий.

Асомиддин ТОШБОЕВ,
туман Фавқулодда вазиятлар бўлими
Меъёрий техник бўлинмаси бошлиғи.