Тумандаги 4 та сектор раҳбарларининг маҳаллабай ишлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари аҳолини рози қилиш йўлида ташланган дадил қадамлардир. Улар томонидан жорий йилнинг ўтган олти ойи ичида амалга оширилган ишлар бунинг исботидир.
– Сектордаги 17 та маҳаллада 38 минг 280 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг ўз ҳаётларидан мамнун бўлиб яшашлари йўлида барча имкониятларимизни ишга солмоқдамиз. Айниқса, аҳолининг муаммоларини ўрганиш биринчи навбатдаги муҳим вазифамиз ҳисобланади. Шу мақсадда йил бошидан бери 25 та сайёр қабуллар ташкил этиб, 145 нафар фуқаронинг мурожаатлари қабул қилинди. Улардан 117 таси ижобий ҳал этилди, 26 та мурожаатга асосли тушунтиришлар берилди, 2 та мурожаат эса ўрганиш жараёнида.
Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг ёрдами билан 727 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди, 400 нафар фуқаро доимий иш ўринларига эга бўлди, 74 нафар аҳоли мавсумий ишларга жалб этилди, 203 нафар фуқаро ўзини-ўзи банд қилди, 50 нафар фуқаро касбга йўналтириб ўқитилди. Шунингдек, 30 нафар фуқарога субсидия асосида тикув машиналари берилди. Аҳолини оилавий тадбиркорликка йўналтириш орқали 75 та оилага 1 миллиард 459 миллион сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди. 73 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди.
“Аёллар дафтари”га киритилган
1 минг 529 нафар хотин-қизнинг муаммолари босқичма-босқич ўрганилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизларнинг 79 нафарига ёрдам кўрсатилди, 7 нафари жамоатчилик ишига жойлаштирилди, 15 нафари касб-ҳунарга ўқитилди. Тадбиркор аёллар сафи ҳам кенгайиб бормоқда. Шу мақсадда 39 нафар хотин-қиз туман тадбиркорлик маркази томонидан ўқитилиб, 7 нафар хотин-қизга тадбиркорлигини бошлаши учун кредитлар берилди. Боқувчиси бўлмаган 215 нафар эҳтиёжманд хотин-қизга тиббий, ҳуқуқий ва моддий ёрдам кўрсатилди.
468 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди ва “Аёллар дафтари” жамғармасидан бир марталик ёрдам кўрсатилди. Қарамоғида ногиронлиги бўлган 164 нафар эҳтиёжманд хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, 6-тоифага киритилган 164 нафар хотин-қизга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди.
“Ёшлар” етакчилари ҳам фаол ишлашмоқда. Уларнинг ёрдами билан 41 нафар ёш доимий ишга жойлаштирилди, 1 нафарига кредит берилди, 28 нафар ёшга меҳнат қуроллари олишлари учун субсидиялар ажратилди, 5 нафар ёш “устоз-шогирд” анъанаси асосида ҳунармандларга бириктирилди, олий таълимда ўқиётган 82 нафар ёшнинг контракт пуллари тўлаб берилди, 38 нафар ёшга бир марталик моддий ёрдам берилди, 10 нафар ёшга тиббий хизмат бўйича ёрдам кўрсатилди, 5 нафар ёшнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси олишлари учун ўқув курсларининг харажатлари қоплаб берилди. Натижада 210 нафар ёш “Ёшлар дафтари”дан чиқарилди.
Шу билан бир қаторда ёшлар ўртасида спорт мусобақалари, маънавий-маърифий, маданий, профилактик ва тарғибот тадбирлари ўтказиб борилди. “Темир дафтар”га киритилган 1012 та оилага турли ёрдамлар кўрсатилиши натижасида уларнинг 990 таси дафтардан чиқарилди. Қолганларини эса қўллаб-қувватлаш давом этмоқда.
Маълумот учун: 1-секторга Зангиота ва Ўртаовул ҳудудларидаги маҳаллалар киради.
– Кейинги йиллар ичида раҳбарларнинг маҳаллаларга кириб бориши, аҳолининг муаммоларини ўрганиши, сайёр қабуллар ўтказиши аҳолининг оғирини енгил қилмоқда, уларнинг муаммоларига жойида ечим топилмоқда. Жорий йилнинг биринчи ярмида ўтказилган 25 та сайёр қабулларда 212 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди ва уларнинг 104 таси ижобий ҳал этилди, 79 нафар фуқарога асосли тушунтиришлар берилди, 29 та мурожаат ўрганиш жараёнида.
Бандлик масалаларига ечим топишда ҳоким ёрдамчиларининг тутган ўрни катта бўлмоқда. Ўтган давр ичида тадбиркорликка йўналтириш орқали 62 та оилага 953,2 миллион сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди. Шунингдек, 192 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди ва фаолияти тўхтаб қолган 378 та корхона, ЯТТларнинг фаолияти қайта тикланиб, давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ёшларга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг муаммолари ўрганилмоқда, тегишли ёрдамлар кўрсатилмоқда. Ёшлар етакчиси билан ҳамкорликда 221 нафар муаммоси бор ёшлар аниқланиб, “Ёшлар дафтари”га киритилди. Уларнинг 23 нафари доимий ишга жойлаштирилди, 1 нафарига кредит берилди, 21 нафарига меҳнат қуроллари олишлари учун субсидиялар ажратилди, 5 нафари “Устоз-шогирд” анъанаси доирасида ҳунармандларга бириктирилди.
Олий таълимда ўқиётган 34 нафар ёшнинг таълим контрактлари тўлаб берилди, 15 нафар ёшга сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматга бориши учун тўловлари тўланди. 15 нафар ёшга бир марталик моддий ёрдам, 14 нафар ёшга тиббий хизмат бўйича ёрдам кўрсатилди, 8 нафар ёшнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини олишлари учун ўқув курсларининг харажатлари қопланди. Натижада 136 нафар ёш “Ёшлар дафтари”дан чиқарилди. Қолган 85 нафар ёшга ижтимоий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.
Тарбияси оғир ва алоҳида ишлашга муҳтож 39 нафар ёшнинг муаммолари ҳам атрофлича ўрганилмоқда. “Темир дафтар”да 558 та оила бор эди. Уларнинг муаммолари ўрганилиб, тегишли ёрдамлар кўрсатилиши, меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг 510 нафари ишга жойлаштирилиши натижасида 554 та оила дафтардан чиқарилди. Қолган 4 та эҳтиёжманд оилага кўмак бериш ишлари давом этмоқда.
“Оққўрғон тажрибаси” асосида аҳоли муаммоларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш борасида “Найман” маҳалласида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди. Уйма-уй юриб ўтказилган хатлов натижасида 1 та уй-жойни таъмирлаш, 4 та уй-жой, 3 та ижтимоий ва моддий ёрдам, 7 та табиий газ, электр энергия ва ичимлик суви, 4 та соғлиқни сақлаш, 6 та кадастр билан боғлиқ, 23 та бошқа масалаларда, жами 57 та муаммо аниқланган эди. Бугунги кунда уларнинг 46 таси ҳал этилди.
Аҳоли муаммоларини ўрганиш ишлари бундан буён ҳам тизимли давом эттирилади.
Маълумот учун: 2-секторга Эшонгузар, Қатортол ва Назарбек ҳудудларидаги маҳаллалар киради.
(Газетанинг келгуси сонида
3 ҳамда 4-секторлар фаолияти
билан танишасиз).
