Тумандаги Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида хизмат фаолиятини олиб бораётган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар давлатимизнинг жанубий сарҳадларини ҳимоя қилиш чоғида мардларча ҳалок бўлган майор Ермек Ўзбеков хонадонида бўлиб, қаҳрамон чегарачининг оила аъзолари ҳолидан хабар олдилар. Марҳум Ермек Ўзбековнинг турмуш ўртоғи Дилором Ўзбекова ҳарбий хизматчиларнинг бу эътиборидан миннатдор бўлиб, ҳукуматимиз томонидан қаҳрамон ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига кўрсатилаётган эътибордан мамнун эканлигини билдирди. Шунингдек, ҳарбий хизматчилар қаҳрамон чегарчи таҳсил олган пойтахтдаги 107-умумтаълим мактаби ҳовлисида ўрнатилган унинг бюсти пойига гулчамбар қўйдилар.
М.МАҲМУДОВ,
ҳарбий хизматчи.
