Яқинда 14-умумтаълим мактабида Тошкент вилоятининг барча туман (шаҳар)лари Мактабгача ва мактаб таълими бўлимларидаги Таълим ташкилотларида тарбиявий ишларни мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассислари ҳамда мактабларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларига методик ёрдам кўрсатиш мақсадида “Маънавий-маърифий, тарбиявий ишлар ҳамда мактабдан ташқари таълим йўналишида юритиладиган маълумотлар базасини шакллантириш, бу борада синф раҳбарлари масъулиятини ошириш ва рақамли технологиядан фойдаланиш тизимига ўтказиш” мавзусидаги семинар тренинг ташкил этилди. Семинар иштирокчилари ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича ташкил этилган тўгараклар фаолияти билан танишдилар.
Дилбар ИНАҒОМОВА,
туман ММТБ шўъба мудири.
