Ўлкамизда кезаётган янгиланиш, янги кун бўлмиш Наврўз нафаси, айниқса, таълим муассасаларида яққол сезилмоқда. Барча мактабларда ўзида асрлар оша бизгача етиб келган миллий қадриятларимизни акс эттирувчи ушбу баҳор байрами муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар, сайллар ўтказилмоқда. Тумандаги 12-умумтаълим мактабининг 6-“Б” синфида ўтказилган тадбирда Наврўз тарихи, миллий баҳорий таомлар, қадимий анъаналар ва халқ ўйинларига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу тадбир ўқувчиларнинг нафақат маданий ҳордиқ чиқаришларига, балки уларнинг миллий қадриятларимиз, қадимий ўйинлар ва урф-одатларимизни чуқурроқ ўрганишларига ҳам хизмат қилди, десак муболаға бўлмайди.
Гулнора ТУРСУНОВА.
