Мажбуриятимизни ўз вақтида адо этайлик

Мажбуриятимизни ўз вақтида адо этайлик

Маълумки, Солиқ кодексининг 423- ва 440-моддаларига мувофиқ, жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиғини 15 апрель ва 15 октябрга қадар тенг улушларда тўлаши керак. Солиқ қарздорлиги суммасини аниқлаш ва уни тўлашни осонгина онлайн усулда амалга ошириш мумкин. Қаергадир бориш шарт эмас.

Soliq мобил иловаси орқали тўловни амалга оширишда иловадан:

– “Солиқларни тўлаш” бўлими танланади;
– очилган ойнага солиқ тўловчи жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (JShShIR)  киритилади;
– жами қарздорлик ва жорий йил учун тўланиши лозим бўлган солиқлар тўғрисидаги маълумотлар шаклланади;
– “Давом этиш” тугмаси босилганда иловага бириктирилган банк картасидан белгиланган солиқ суммаси ечилади.

Жисмоний шахслар my.soliq.uz’даги шахсий кабинетга электрон рақамли имзо орқали кириб, “ЖШларнинг солиштирма далолатномалари” бўлимидан ҳисобланган, тўланган ва мавжуд солиқ қарздорлиги тўғрисидаги маълумотларни олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, солиқ тўловчиларга қулайликлар яратиш мақсадида мол-мулк ва ер солиқларини “Soliq” мобил иловаси орқали уйдан чиқмаган ҳолда тўлаш имкония­ти яратилган. Шунингдек, “Click”, “PayMe” ва бошқа замонавий электрон тўлов воситалари ёрдамида ҳам тўловларни амалга ошириш мумкин. Ушбу тўлов тизимларидан фойдаланиш фуқаролар учун бепул ва амалга оширилган тўловларга ҳеч қандай комиссион тўлов олинмайди. Шунингдек, тўланган солиқлар ҳақидаги маълумотлар солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкаларига автоматик равишда қайд этиб борилади.

Шундан келиб чиққан ҳолда, солиқларни ўз вақтида тўлаб бориш ҳар биримиз учун муқаддас бурч ҳисобланади. Ана шу мажбуриятдан келиб чиқиб, фуқаронинг халқига, Ватанига, қолаверса, ўз-ўзига бўлган муносабати ифода топади. Тўланган мол-мулк ва ер солиқлари маҳаллий бюджет даромадларини тўлдириб, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжлари учун сарфланади. Шундай экан, мол-мулк ва ер солиқларини ўз вақтида тўлашни унутманг!

Туман Солиқ инспекцияси.