Китобхон оналар куни

Китобхон оналар куни

Анъанага кўра ўтказиб келинаётган “Китобхон оналар куни”нинг бугунги тадбири Зангиота тумани тиббиёт бирлашмаси ходимлари иштирокида бўлиб ўтди. Тадбирда китобхон оналаримиз ўзлари оила даврасида ўқиган китобларининг маънавий-маърифий аҳамияти, илгари сурилган ғоялари хусусида фикр алмашдилар. Шунингдек, фарзандларида китобхонлик маданиятини қарор топтириш, уларда ёт ғояларга нисбатан маънавий иммунитетни кучайтириш юзасидан тажриба алмашиб, бир-бирларига тавсиялар бердилар. Ахборот-кутубхона маркази ходимлари улар билан китобхонлик маънавияти, китобнинг инсон ҳаётида тутган ўрни, фарзанд тарбиясида китобларнинг аҳамияти ҳақида суҳбат олиб бордилар ва ўқиш учун “Муносиб ота-она бўлмоқ – саодат”, “Олим тарбиялаган оталар” китоблари тавсия қилинди.

Малоҳат КАРИМОВА,
туман Тиббиёт бирлашмаси қабул
“Emerency department” бўлими
катта ҳамшираси.