Сен ҳавола этгил Тангри Таолога,
Ўзи ҳам дуч келар бир кун балога.
Эзгулик, ёвузлик юрар ёнма ён,
Ҳар кимнинг қилмиши Аллоҳга аён.
Қанча опичса ҳам шўрлик тошбақа,
Нишини қадайди барибир чаён.
Асли иши чаённинг нишин қадашдир.
Чаён сифатлардан илло адаштир.
Муборак ТЕЛЕВОВА,
19-умумтаълим мактаби директори.
