Туманимиз мактабларидаги кутубхоналар йил сайин турли адабиётлар билан бойиб бормоқда. Айниқса, ота-оналар томонидан совға қилинаётган китоблар мактаб китоб фондининг ошишига хизмат қилмоқда. Яқинда ана шундай акцияларнинг бири 23-мактабда бўлиб ўтди. “Фарзандимга китоб совға қиламан” акциясида ота-оналар фаол иштирок этишди. Янги нашр этилган ранг-баранг, қизиқарли болалар адабиётларидан ташкил этилган китоблар савдо ярмаркаси ҳар бир ота-онанинг дилида фарзанди учун китоб харид қилиш истагини уйғотди. Шу куни мактаб кутубхонаси анчагина янги адабиётлар билан бойиди. Худди ана шунадй акция 10-мактабда ҳам бўлиб ўтди. “Ўздавкитобсавдо” томонидан 1 миллион 500 минг сўмлик китоблар савдоси амалга оширилди.
Китоб совға қилишди
