Зангиота тумани ҳудудида жойлашган “Бек барака ихтисослаштирилган савдо комплекси” МЧЖ ва “Хўжалик моллари ва ҳунармандлар савдо комплекси” ҳамда “Илм шуъласи” савдо ходимлари иштирокида диний-маърифий, маънавий-ахлоқий масалаларга бағишланган “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида диний-маърифий очиқ мулоқот ўтказилди. Тадбирда Дин ишлари қўмитаси бош мутахассиси Жаҳонгир Мелиқўзиев,Ш. Тур суновлар мазкур қўмита раисининг матбуот котиби – Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Илҳом Маъруповлар иштирокчиларга мавзуга доир мулоҳазаларини улашиб, ҳозирги вақтда кўз ўнгимизда дунёнинг турли жойларида турли мафкуралар тортишуви кескин тус олаётган бир вазиятда фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этаётганлигини таъкидладилар, юртимизда кечаётган тинчлик-хотиржамликнинг қадрига етиш, бугунги кунда турли ёт иллатларга қарши биргаликда фаол иш олиб бориш хусусида сўз юритдилар. Маърифий тадбир давомида намойиш этилган мавзуга доир ҳужжатли фильм иштирокчиларни янада чуқурроқ мушоҳада юритишга ундади.
Алишер АБДУКАРИМОВ,
Дин ишлари бўйича қўмитанинг
Зангиота тумани бўйича бош мутахассиси.
