Ишсиз фуқаролар ҳам пенсия олиши мумкин. Агар…

Ишсиз фуқаролар ҳам пенсия олиши мумкин. Агар…

Ишсиз фуқаро 7 йил давомида ҳар йили Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўловини амалга оширса, пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади. Ижтимоий солиқ қанча кўп тўласа, пенсия миқдори ҳам шунча юқори бўлади. “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунда эркаклар 60 ёшга, аёллар 55 ёшга тўлганда, уларга тўлиқ пенсия тайинланиши белгиланган. Фуқаронинг меҳнат стажи камида 7 йил бўлганда унга тўлиқсиз ёшга доир пенсия тайинланади. Пенсия жамғармаси қонунчиликда ишсиз фуқаролар учун пенсия тайин­лаш тартиби қандай бўлиши ҳақида маълумот берди.

Ишсиз фуқаролар Ўзбекистон Рес­пуб­ликаси Пре­­зидентининг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4742-сонли қарорда белгиланган 78 турдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланса ҳамда ўрнатилган тартибда ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, камида базавий ҳисоб­лашнинг бир баробари (330 минг сўм) миқдорида ижтимоий солиқ тўловини тўласа, 1 йил меҳнат стажига эга бўлади.

Демак, ишсиз фуқаро 7 йил давомида ҳар йили Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўловини амалга оширса, пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади. Ҳозирги кунда, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 535 минг сўмни ташкил этади. Пенсия миқдори иш ҳақи ва иш стажига боғлиқ. Агар фуқаро ижтимоий солиқни қанча кўп тўласа, пенсия миқдори ҳам шунча юқори бўлади.

 

Камола ХАНХЎЖАЕВА,
Бюджетдан ташқари пенсия
жамғармаси туман бўлими
катта инспектори.