Бу дунёда инсондан эзгу амаллари, бировларга кўрсатган беминнат ёрдамлари қолади. Орамизда бундай одамлар кўп. “Аёллар дафтари”да турадиган Наргиза Мусаева соғлиғи ёмонлашиб, жарроҳлик амалиётига муҳтож эди. Бунинг учун эса анча-мунча маблағ керак бўларди. Наргиза бизга бу ҳақда мурожаат этганида, унга ёрдам бериш йўлларини ўйладик ва топдик ҳам. Унинг жарроҳлик амалиёти учун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси, сенатор Қудратилла Рафиқовнинг ёрдами билан 17 940 000 сўм пул маблағи тегишли шифохонага ўтказиб берилди. Бундай ёрдам учун маҳалламиз фуқаролари ва Наргиза Мусаева номидан Қ.Рафиқовга миннатдорчилик билдирамиз.
Раъно АНВАРОВА,
“Илғор” маҳалла фуқаролар
йиғини раиси.
