Бир пайтлар фуқаролар томонидан юқори ташкилотларга ички кўчаларни асфальт қилишни сўраб қилинган мурожаатларнинг амалий ҳал этилиши йиллаб чўзиларди. Энди бунга ҳожат қолмади. Қайси маҳалла аҳил бўлиб, ҳамжиҳатликда “ташаббусли бюджет”да иштирок этиб, кўп овоз тўпласа, ўша кўча бир йилга қолмай асфальтланмоқда. “Маданият” маҳалласидаги “Интизор”, “Диёр” кўчаларининг 2 километри асфальтланиши ҳам аҳолининг ана шундай имкониятдан унумли фойдаланганлиги натижасидир. Кўчаларни асфальтлаш учун “Ташаббусли бюджет” маблағлари ҳисобидан 1 миллиард 100 миллион сўм сарфланди. Бугун мазкур кўчаларда яшовчи аҳоли текис ва равон йўллардан юриб, давлатимиз томонидан амалга оширилаётган бундай хайрли ишлардан, қолаверса, одамларнинг яшаш шароитларини янада яхшилаш борасидаги саъй-ҳаракатлардан миннатдор бўлдилар.
Ўз мухбиримиз.
