Туманимизда “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” республика танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда ўқитувчи ва ўқувчилардан иборат 33 та мактаб жамоаси иштирок этди. Хорижий тилларни ўргатиш ва ўрганиш борасидаги бу танловда ўз билимларини маҳорат ила кўрсата олган 22-мактаб жамоаси 1-ўринни эгаллаб, 100 миллион сўмлик ваучер соҳибига айланишди. Иккинчи ўринни қўлга киритган 11-мактаб жамоаси 75 миллион сўмлик ваучер билан тақдирланди. 3-ўрин ва 50 миллион сўмлик ваучер 19-мактабга насиб этди. Ғолиб жамоаларга ваучерларни туман ҳокими ўринбосари Сирожиддин Носиров топширди.
Зубайра САФАРБЕКОВА.
