Ўзбекистонда туристик чартер поезд ҳаракатланмоқда

Ўзбекистонда туристик чартер поезд ҳаракатланмоқда

Халқаро туризмни ривожлантириш, Ўзбекистонга хорижий туристлар оқимини кўпайтириш мақсадида 2022-йил 7–18-октябр кунлари бу йил иккинчи марта “Ориент Силк Роад Эхпресс” номли туристик чартер поезди йўлга қўйилди.

Ушбу ташаббус Германиянинг “Лернидее Эрлебнисреисен” туристик компанияси ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ  ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

 

“Поезд Олмаота – Тошкент – Қамаши – Китоб – Самарқанд – Хива – Бухоро – Хўжанд – Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланмоқда”, дея ёзмоқда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ.

Маълумот учун: туристик чартер поезди Европа Иттифоқи ва бошқа бир неча давлатлар, хусусан, Франсия, Голландия, Белгия, АҚШ, Германия, Австрия, Буюк Британия ва Канада давлатлари саёҳатчиларига хизмат кўрсатади.