Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар 19-сонли умумтаълим мактабида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Президент соврини учун ўтказилаётган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг иккинчи – вилоят босқичи бўлиб ўтди. Танловда туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 22 та мактаб терма жамоалари куч синашишди. Қизғин ва муросасиз кечган танловда 3-ўринни Юқори Чирчиқ туманидаги 34-сонли умумтаълим мактаби, 2-ўринни Зангиота туманидаги 22-сонли умумтаълим мактаби, 1-ўринни Олмалиқ шаҳридаги 5-сонли умумтаълим мактаби жамоаси қўлга киритишди. Шундай қилиб ғолиблар: 1-ўрин учун 250 миллион сўм, 2-ўрин учун 200 миллион сўм, 3-ўрин учун 150 миллион сўм миқдорида пул мукофоти билан тақдирланишди. Ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда ваучерлар топширилди.
Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими
бошқармаси матбуот хизмати.
