Бугунги ўсиб келаётган ёш авлодга ўзлигини англатиш муҳим вазифалардан биридир. Бунда эса ёши улуғларимизнинг амалий ёрдами ва мадади жуда муҳимдир. Шу боисдан ҳам ”Битта болага еттита қўшни ота-она” деган мақолга давр руҳига мос тарзда “Бир нуроний ўн ёшга масъул” ибораси келиб қўшилди. Чунки битта нуроний беш-олти болага одоб, ахлоқ, Ватанга муҳаббат, ота-онага ҳурмат, кичикка иззат, ҳунарли инсон хор бўлмас, каби мавзуларда тушунча берса, бу сонлар миллионларга айланади.

Оталар сўзи – ақлнинг кўзи, деб бежиз айтмайдилар-ку. Фарзандлар дунёқараши ижобий бўлса, улар қалбида эл-юртига нисбатан меҳр-муҳаббат юксалаверади ва, албатта, Ўзбекистонимиз энг буюк давлатга айланади. Маҳалламиздаги 16-ўрта мактабда ўтказилган “Катталар дуоси асрайди юртни” деб номланган тадбир ҳам айнан шу мавзуга бағишланди. Тадбирда туман Нуронийлар бўлими бошлиғи О.Жўраев, бўлим бошлиғи ўринбосари Т.Ваҳобов ҳамда фахрий А.Ҳасанхўжаевлар иштирок этишиб, ўзларининг пурмаъно суҳбатлари билан ўқувчиларнинг маънавиятини бойитишди.
Малика СОЛИЖОНОВА,
“Чинор” маҳалла фуқаролар
йиғини хотин-қизлар фаоли.
