Китобхонлик ҳафталиги

Китобхонлик ҳафталиги

Туманимизда китобхонлик ҳафталиги давом этмоқда. Ҳафталик аввалида туман Ахборот кутубхона марказида “Мен севган адиб” лойиҳаси асосида атоқли адиб Абдулла Қодирий таваллудининг 130 йиллигига бағишланган “Авлодлар ёд этар эҳтиром ила” номли хотира кечаси бўлиб ўтди. Адиб ҳақидаги маълумотлар, асарлари асосида тайёрланган бадиий чиқишлар китобхонларнинг Абдулла Қодирий ижодига бўлган қизиқишни янада оширди. Маданият бўлими қошидаги “Ҳосил” халқ мақом ансамбли хонандалари ижросидаги мумтоз ва лирик қўшиқлар тадбирга алоҳида файз бағишлади. Шунингдек, Халқаро ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш кунига багишланган “Зангиота-муқаддас маскан” мавзуида давра суҳбати ҳам жуда қизиқарли ўтиб, китобхонларнинг Занги ота ҳақидаги маълумотларини бойитишга хизмат қилди.

Гулнора ТУРСУНОВА,
Республика Маънавият-маърифат
маркази туман бўлинмаси раҳбари.