Аёллик ранги

Аёллик ранги

Туман Маданият саройида Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамда туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан ўтказилган форум ана шундай номланди. Форум иштирокчилари олий маълумотли амалиётчи психолог Дениз Маметова, Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети докторанти Луиза Орифхўжаева, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Шаҳноза Бобожоноваларнинг “Аёлларнинг гўзаллиги сири нимада?”, “Қандай аёлларга хиёнат қилинмайди?”, “Етук фарзанд тарбияси” мавзуларидаги маърузаларини тингладилар.

Иштирокчилар ўзларини қизиқ­тирган саволларга мутасаддилардан тўлиқ ва атрофлича жавоблар олдилар, аёллик латофати, фарзанд тарбияси борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Туман Маданият бўлимининг хушовоз хонандалари томонидан ижро  этилган куй-қўшиқлар форум иштирокчиларига хушкайфият бағишлади.