Халқ депутатлари Зангиота тумани кенгашининг олтинчи чақириқ 69-сессияси бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди. Сессияда мутасаддиларнинг туманда энергия ресурсларининг тежамкорлиги бўйича амалга оширилаётган ишлар, туманни ишсизлик ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш ҳамда сектор раҳбарлари томонидан маҳаллаларда ишларни ташкил этиш чора-тадбирлари, қишлоқ хўжалиги ер участкаларини очиқ электрон аукцион савдолари орқали ижарага бериш бўйича тайёрланган ер тузиш лойиҳаларини кўриб чиқиш тўғрисидаги ҳисоботлари кўриб чиқилди. Шунингдек, кун тартибига мувофиқ, “Аёллар дафтари”- нинг 5-босқичига киритиладиган хотин-қизлар рўйхати ҳамда уларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисидаги ҳисобот тингланди. Сессия ишида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Ўз мухбиримиз.
Туман кенгашининг сессияси
