Спорт ҳомийсига ташаккур

Спорт ҳомийсига ташаккур

“Назарбек” маҳалласида ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишига катта эътибор қаратилиб, турли спорт мусобақалари ташкил этилмоқда. Яқинда шундай мусобақалардан бири бўлиб ўтди. 14-16 ёшлилар ўртасида шашка бўйи­ча бўлиб ўтган мусобақада 30 нафар 14-16 ёшли болалар иштирок этишди. Қизғин ўтган беллашувда 14 нафар ўқувчи ёш ғолибликни қўлга киритди. Уларга диплом ва совғалар топширилди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мусобақага туман СЭО ва ЖСБ ҳомийлик қилди. Тадбир ташкилотчилари бўлим бош шифокори Жаҳонгир Забуровга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Ж.АМИРОВА.