Қизиқарли ва фойдали бўлди

Қизиқарли ва фойдали бўлди

Тумандаги 14-умумтаълим мактабида Тошкент вилояти педагогларни янги методикаларга ўргатиш Миллий маркази, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан ҳамкорликда “Фанлараро узвийликни таъминлашда янгича методикалар” шиори остида ўқув-­амалий семинар ўтказилди.  Семинарда туманимиз ҳам_да  вилоятдаги умумий ўрта таълим мактаблари фан ўқитувчилари ўзаро тажриба алмашдилар, ”Ўқитишнинг янги методикаларини жорий этиш” мавзусида малакали тренерлар томонидан дарс­лар ўтилди. Фанлар кесимида дарс беришда кузатилаётган муаммолар таҳлил қилинди.

Ўқувчиларни замонавий технология­лар ёрдамида ўқитиш, ижодий ва танқидий фикрлаш, таълим сифатини янада оширишнинг устувор йўналишларига доир давра суҳбатлари ўтказилди. Мазкур семинарда хорижий экспертлар, яъни, кореялик ўқитувчилар Ким Жонгки ҳамда Ким Найери ҳам иштирок этиб, мактаб ҳаё­ти билан  танишдилар. Улар Ўзбекистон таълимида бўлаётган катта ўзгаришлар, Ўзбекистон таълимининг келажаги порлоқ экани ҳақида ўзларининг ижобий фикрларини билдирдилар. Шунингдек, технология фани ўқитувчилари учун “СТЕАМ+АИ” мавзусида ўзларининг тақдимотларини намойиш этдилар. Семинар якунида илғор ва ижодкор ўқитувчиларга “Ташаккурнома”лар топширилди.

Дилфуза ШАРИПОВА,
туман ММТБ
услубчиси.