Тумандаги “Боғзор” маҳалласида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди. Қабулда маҳалла аҳолисининг мурожаатлари туман сектор раҳбарлари томонидан тингланди. Қабулда 30 нафарга яқин фуқаро мурожаатлари, таклифлари сектор раҳбарларининг назорати остида тегишли туман корхона ва ташкилот раҳбарларига бириктирилган ҳолда йўналтирилди. Мурожаатларнинг аксарияти кадастр, қурилиш, соғлиқни сақлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш мавзусида бўлиб, натижаси масъуллар назоратига олинди.
Юлдуз МИРЗАЕВА,
