Зинаида онахонни тўлқинлантирган ташриф

Зинаида онахонни тўлқинлантирган ташриф

Иккинчи жаҳон урушида Ленинград қамали қийинчиликларини бошидан кечириб, тақдир тақозоси билан Ўзбекистонга келиб қолган ва юртимизни ўз юрти деб билиб, шу ерда меҳнат қилиб, пенсияга чиққан Зинаида Кузерева бугун 84 ёшни қаршилади. У Эшонгузар қўрғонида истиқомат қилади ва ўзини ҳеч қачон ёлғиз деб ҳисобламайди.

– Ҳолимдан хабар олиб турадиган қўни-қўшниларим, маҳаллам, давлат ва жамоат ташкилотларида ишловчи олийҳиммат инсонлар борлигидан кўнглим тоғдек кўтарилади, шундай юртда яшаш бахти насиб этганидан тақдиримга шукроналар келтираман, – дейди у тўлқинланиб.

Янги йил байрами олдидан онахонни йўқлаб ҳарбий билим юрти офицер ва ўқувчилари келишди, унга совға ва гуллар тақдим этишди. Янада эсда қоларлиси, улар томонидан ижро этилган қўшиқлар онахоннинг юрагини тўлқинлантириб, кайфиятини кўтариб юборди. Шу куни онахоннинг соғлиғи тиббий кўрикдан ўтказилди.

Ўз мухбиримиз.