Ёшлар парламенти: Саралаш босқичи давом этмоқда

Ёшлар парламенти: Саралаш босқичи давом этмоқда

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентига ўтказиладиган бўлажак сайловга тайёргарликнинг биринчи босқичи доирасидаги жараёнлар туманимизда ҳам жадаллик билан олиб борилмоқда.

Жумладан, партиямиз туман кенгаши томонидан сайловни ташкил этиш ҳамда ўтказиш мақсадида ташкилий қўмита ва ҳакамлар ҳайъати тузилиб, тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Танлов низомида белгиланган тартибда номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ишлари қизғин паллага кирган.

Ҳозирги кунда сайлов жараёнига оид номзодларнинг ҳужжатларини қа­бул қилиш жараёнида туман ёшларининг партия билан хайрхоҳлиги, ҳар жабҳада фаол, ташаб­бускорлиги, қобилияти, қо­нунчилик соҳасидаги билим ва тажрибаси, ҳу­қуқий ва сиёсий саводхонлиги, эришган муваффақиятлари, кенг жа­моатчилик орасида ўзгаларга ўрнак бўлиб келаётган шижоатли ёшларни саралаб олишга аҳамият қаратилмоқда. Мақсад эса ёшларни парламент билан янада яқинлаштириш, уларнинг сиёсий жараёнлардаги фаоллигини янада оширишдан иборат.

Нигора ХОЛХЎЖАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДПдан
сайланган 14-округ депутати.