“Боғзор” маҳалласи ёшлари ҳамда 35-умумтаълим мактаби ўқувчи-қизлари иштирокида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган тадбир бўлиб ўтди. Тадбир туман Оила ва хотин-қизлар бўлими, Ички ишлар бошқармаси, Ахборот-кутубхона маркази ҳамда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамкорлигида ташкиллаштирилди. Тадбир доирасида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун шарт-шароитлар етарли эканлиги, ундан унумли фойдаланиш, вақтни беҳуда сарфламаслик кераклиги айтиб ўтилди. Шунингдек, туман Ахборот-кутубхона маркази томонидан қизиқарли мавзулардаги китоблар тавсия этилди. Иштирокчиларга бугунги кунда ўқувчилар ўртасида содир бўлаётган жиноятлар, турли хил ёт ғоялар таъсирига тушиб қолиш каби ҳолатлар аниқланаётганлиги, ўз ҳаётларига бефарқ бўлмасликлари лозимлиги тушунтирилди.
Сайёра ОЧИЛОВА,
туман ҳокимлиги оила ва
хотин-қизлар бўлими
бош мутахассиси.
