“Рамадон”да сайёр қабул

“Рамадон”да сайёр қабул

“Рамадон” маҳалласида 3-сектор раҳбари Шуҳрат Милиев бошчилигида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Маҳалла фуқаролари томонидан тоза ичимлик суви, симёғочлар ўрнатиш ва уларга кабел тортиш, марказий кўчани таъмирлаш, мавжуд трансформаторни янгилаш масалаларида мурожаатлар бўлиб, ўз таклифларини билдиришди. Қабул давомида фуқаролар томонидан 9 та мурожаат ва 15 та масалалар келиб тушди. Мурожаатларнинг айримлари жойида бартараф этилиб, қолганларининг муаллифларига ёзма жавоб хатлари берилиши ҳақида мутасадди ташкилот вакилларига тегишли кўрсатмалар берилди.

Ўз мухбиримиз.