Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш – муҳим вазифа

Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш – муҳим вазифа

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 июлдаги 418-Ф-сонли фармойишига мувофиқ, 10 июлдан 10 августгача  респуб­ликада ёнғин хавфсизлигининг қўшимча талабларини белгилаш ҳамда содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш  мақсадида “Долзарб 30 кун” тадбири амалга оширилмоқда. Жумладан, бу ишларга бўлимимиз маъсул ходимлари жалб этилган. Тумандаги 13 та тиббиёт муассасалари, 17 та мактабгача таълим ташкилотлари, 6 та янги қурилиш объект­ларида, 120 та тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларда ёнғинга қарши ҳолати текширувдан ўтказилди.

Унда давомида 1 минг 200 дан ортиқ камчилик аниқланиб, 850 дан ортиғи ўз вақтида бартараф этилди. Объект­ларда ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида 2 минг 500 нафардан ортиқ ишчи ва хизматчиларга йўл-йўриқ берилиб, профилактик суҳбатлар амалга оширилди. Ёнғин-қутқарув қисми шахсий таркиби томонидан фавқулодда вазият ва ёнғин содир бўлганда тўғри ҳаракатланиш тартиби ва қутқарув ишларини ташкил этиш бўйича 4 та бозорда ўқув-тактик машқлар амалга оширилди. 3 хил турдаги ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тарғиб этувчи эслатма ва буклетлар ҳамда плакатлар тарқатилди.

Тадбирлар давомида ишчи ва ходимларга ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ риоя қилиши, яъни, электр симларида ортиқча юкланишларга эътиборли бўлишликлари, белгиланмаган жойларда очиқ оловдан фойдаланмаслик, ёш болаларни қаровсиз қолдирмаслик бўйича тушинтиришлар олиб борилди, ундан ташқари, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланиш усуллари бўйича тушунчалар берилмоқда.

Асомиддин ТОШБОЕВ,
туман Фавқулодда вазиятлар бўлими
Меъёрий техник бўлинмаси бошлиғи.