Миллий гвардия Зангиота тумани Қўриқлаш бўлими томонидан тунги профилактика тадбирлари ўтказилмоқда. Жумладан, ушбу тадбирлар давомида жорий йил 1 август куни тунги соат тахминан 00:40 лар атрофида шахси номаълум фуқаро “Чиғатой-Оқтепа” ҳудудидаги жамоат жойида бақириб, уришиб аҳоли тинчини бузаётганлиги аниқланди. Фуқаро кейинчалик ўзини А.С. деб таништирди. Суриштирув жараёнида ушбу фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 192-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми билан жаримага тортилди. Фуқаро А.С. ўз қилимишини тушуниб, бошқа бундай ҳолат такрорланмаслигини айтиб ўтди.
Абдуазиз ЖЎРАЕВ,
Миллий гвардия
Зангиота тумани
Қўриқлаш бўлими ходими.
