Юртимизда хорижий тилларни ўрганишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Туманимизнинг кўркам ҳудудида қурилиб, фойдаланишга топширилган академик лицей ҳам кўп йиллар ана шу мақсадга хизмат қилдики, бугунги кунда лицейни тугатганлар орасидан кўплаб олий таълим юртларида ўқиб, бугунги кунда Ватанимиз равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилаётган ёшлар етишиб чиқди.
Эндиликда янги Ўзбекистонда таълим тизими туб бурилишларга юз тутаётган шу кунларда лицей ҳам замон талабларига мос равишда ихтисослаштирилган мактабга айлантирилди ва ўқувчиларнинг тўлиқ ва мукаммал билим олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилди.
Байрам арафасида мактабнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Президент таълим муассасалари агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бўлими бошлиғи Ғ.Ҳамроев, туман сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари, ота-оналар, ўқувчилар иштирок этишди.
Тадбирда давлатимиз томонидан ёш авлод таълим-тарбиясига кўрсатилаётган эътибор алоҳида эътироф этилиб, ўқувчиларнинг ўқишларига муваффақиятлар тиланди. Шундай қилиб мактаб ўз бағрига 362 нафар билим олишга чанқоқ ўқувчиларни олди.
Ўз мухбиримиз.
