Тошкент вилояти Зангиота тумани прокурори лавозимига
Джураев Алишер Ашуралиевич тайинланди.
Зангиота тумани прокурори лавозимига тайинлангунга қадар Алишер Джураев Тошкент вилояти Пискент тумани прокурори лавозимида ишлаган. Алишер Джураев мазкур соҳада катта тажрибага эга прокурор.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий Агентлиги Тошкент вилояти Зангиота туманидаги “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази директори лавозимига Эргашев Мурод Патхиддинович тайинланди.
М.Эргашев мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти Зангиота тумани бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб, катта тажриба тўплаган. Зангиота тумани ҳокимлиги Мурод Эргашевга келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.
