Республика Маънавият ва маърифат маркази Зангиота тумани бўлинмаси раҳбари лавозимига Турсунова Гулнора Насритдиновна тайинланди. Г.Турсунова 1993 йилда Тошкент Давлат университетини тамомлаган. Ушбу тайинловга қадар Зангиота тумани “Катта Чинор” маҳалласи хотин-қизлар фаоли лавозимида фаолият юритган.

Зангиота тумани Маданият бўлими мудири в.б. лавозимига Йўлдошев Абдубосит Воҳиджонович тайинланди. А.Йўлдошев 1993 йилда Тошкент Автомобиль йўллари институтини тамомлаган. Ушбу тайинловга қадар “Назарбек” маҳалласи фуқаролар йиғини раиси лавозимида фаолият юритган.

