Тарғибот ишлари давом этмоқда

Тарғибот ишлари давом этмоқда

Жойларда ҳаво ҳароратининг пасайиши билан иситиш воситаларига бўлган талаб ошиши кузатилади, электр ва газ иситиш печларини совуқ тушиши биланоқ ёқиб олиш ҳолатларига дуч келамиз. Ваҳоланки, одамлар уйи­миздаги газ иситиш печларининг созлиги даражасига аҳамият беришмайди, яъни, иситиш печларининг дудбуронлари тўлиб қолиш ҳолати, газ тақсимлаш аппаратларининг созлиги эътибордан четда қолади. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида бўлимимиз ходимлари томонидан маҳаллаларда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, “Эшонгузар” ҳудудидаги “Эшонгузар” маҳалласида 300 та, “Нурафшон” маҳалласида 500 та, “Иқбол” маҳалласида 450 та аҳоли яшаш хонадонлари, “Наврўз” маҳалласида жойлашган 13 та кўп қаватли уйларда тушунтириш ишлари олиб борилди. Аҳолига ортиқча юкламали электр воситаларидан фойдаланмаслик, ноқонуний электр иситиш воситаларини ишлатмаслик, газ иситиш воситаларининг созлигига, дудбуронларнинг яхши тортишига ишонч ҳосил қилиниб, сўнгра ишлатилиши эслатиб ўтилмоқда.

Тадбир давомида фуқароларга ис газининг пайдо бўлиши, яъни, кўмир, ўтин ва газларнинг чала ёнишидан, дудбуронларнинг яхши тортмаслиги натижасида келиб чиқиши тушунтириб ўтилмоқда. Ҳозирда бу каби тарғибот тадбирлари давом эттирилиб, тумандаги бошқа маҳаллаларда ҳам фаол олиб борилмоқда.

Асомиддин ТОШБОЕВ,
туман Фавқулодда вазиятлар бўлими
Меъёрий техник бўлинмаси бошлиғи.