Қизиқишдан муваффақиятлар сари

Қизиқишдан муваффақиятлар сари

Мактаб ўқувчилари ўртасида математика фанига бўлган қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Айниқса, ментал арифметикани ўрганишга бўлган қизиқувчилар сони йилдан-йилга кўпаймоқда. Бош­ланғич синф ўқувчиларининг интилиш­лари эса таҳсинга лойиқ. Бу борада ўтказилаётган олимпиада ва танловлар эса ўқувчиларни математикани янада пухтароқ ўрганишга руҳлантирмоқда.

Яқинда  пойтахтимизда ментал арифметика бўйича республика очиқ олимпиадаси бўлиб ўтди. Унда 22-мактабнинг 2-синф ўқувчилари ҳам фаол иштирок этишди. Ўқувчилар 80 фоиздан юқори балл тўплаб, уларнинг 6 нафари 1-ўринни,  бир нафари 2-ўринни  ва бир нафари  3-ўринни қўлга киритишди.

Ж.АМИРОВА.