Маълумки, мамлакатимизда кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаолликларини ошириш, саломатликларини тиклаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан август ойи юртимизда “Кексалар саломатлиги ойлиги” тадбирлари ўтказилмоқда. Ушбу ойлик тадбирлари доирасида нуроний отахон ва онахонлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.
Туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли 19-оилавий поликлиникада ҳудуддаги нуронийлар невропатолог, жарроҳ, офталмолог, терапевт, ЛОР, УЗД, ЭКГ ҳамда бошқа тор доирадаги мутахассислар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Шунингдек, уларга соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи буклетлар ҳам тарқатилмоқда.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
