Тарихни билиш, ундан тўғри ва холис хулосалар чиқара олиш инсон маънавий камолоти учун ниҳоятда муҳим. Чунки тарих – буюк муаллим, ўтмишдан сабоқ берадиган тарбиячидир. Бинобарин, тарихни билиш ўзликни англаш демак, фахр туйғуси эса киши зиммасига масъулият юклайди. Гап ана шу масъулиятни ҳис қилишда, ўзликни англашда. Ёшларда айни шу туйғуни шакллантириш, аждодларга муносиб бўлиш ҳиссини уйғотиш катта авлоднинг, сизу бизнинг бурчимиз.
ДХХ Чегара қўшинларига қарашли Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида ўз йигитлик бурчини ўтаётган 30 нафардан зиёд ўғлонлар учун Тошкент шаҳридаги “Ўзбекистон тарихи, “ Темурийлар тарихи” давлат музейлари, “Ғалаба боғи”га саёҳат ташкиллаштирилди. Аскарлар саёҳат давомида юртимиз тарихи билан яқиндан танишдилар.
М.МАҲМУДОВ,
ҳарбий хизматчи.
