Маҳалла ёшлари беллашди

Маҳалла ёшлари беллашди

Туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига бириктирилган 2-сектор ҳудудидаги 10 та маҳалла фуқаролар йиғини ёшлари ўртасида “Ёш қутқарувчи” мусобақаси ўтказилди. Фавқулодда вазиятлар бўлими ва маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу мусобақада жамоалар зилзила оқибатида жабрланувчиларни қутқариш, тезкорлик, арқонда осилган ҳолда узоқликка бориш каби мураккаб спорт турлари бўйича баҳс олиб боришди. Мусобақа якунида мусобақа ғолиб ва совриндорлари эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Жаҳонгир ҲАМРОЕВ,
туман ФВБ Профилактика ва
назорат бўлинмаси инспектори.