Туманимиздаги мактаблар ва мактабгача таълим муассасларида буюк бобокалонларимиз Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд айёмлари кенг нишонланди. Тадбирлар шеърхонлик кечаларига, учрашувлар давра суҳбатларига уланиб, уларнинг иштирокчиларида катта таассуротлар қолдирди. Шундай ёдда қоларли тадбирлардан бири “Ватанпарвар” маҳалласида бўлиб ўтди. Алишер Навоийнинг туғилган кунида кутубхонанинг очилиши ҳақиқий байрам тусини олиб, маҳалла аҳлига муносиб туҳфа бўлди. Маросимда иштирок этган Адлия вазири ўринбосари Худоёрхон Мелиев, вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи Абдумуталлиб Дадажонов, туман Адлия бўлими раҳбари Абдували Эшонқуловлар йиғилганларни маънавият байрами билан самимий муборакбод этар эканлар, барчани камолга элтувчи манба – китоб билан ошно бўлишга чақирдилар.
Ўз мухбиримиз.
