Мактабимизда 1-4-синфлар ўқувчилари билан биргаликда “Ҳосилжон” байрами ўтказилди. Байрамда барча бошланғич синф ўқувчилари куз неъматларидан дастурхон безадилар, мева, сабзавотларнинг шифобахш хусусиятларини таърифлаб бердилар, уларни етиштирган бободеҳқонларга раҳматлар айтиб, шундай кунлар шукронаси учун қўшиқлар куйлаб, рақсга тушдилар.
Дилфуза МИРЗАЕВА,
ўқитувчи.
