Оиласида кимдир касал бўлиб, иситмаси чиқа бошласа, оналар дарҳол антибиотикларга мурожаат этишади. Антибиотиклар тана ҳароратини туширмайди. Шундай экан бундай дорилардан фойдаланишдан тийилинг. Беморнинг тана ҳарорати 38 даражага кўтарилиши меъёр ҳолат ҳисобланади. Бунинг ҳеч қандай хавфли томони йўқ. Бундай чоқларда асосий эътиборни витамин С га бой бўлган суюқликларга қаратинг. Кунига 3-4 литрдан ортиқ суюқлик ичиш (лимон, малина, наъматак чойлар) тавсия этилади. Томоқ ва бурун тузли сув билан кунига 8 мартадан ортиқ чайилади. Тана ҳарорати 38 даражадан юқори бўлса, оилавий шифокор билан боғланиб, унинг тасвиясига кўра муолажа қилинади.
Фарида ҚЎЧҚОРОВА,
туман Тиббиёт бирлашмаси
Неврология бўлими ҳамшираси.
