Ҳавони заҳарламанг

Ҳавони заҳарламанг

Саломатлигимиз биз нафас олаётган ҳавонинг нақадар тоза эканлигига ҳам боғлиқ. Ҳавонинг мусаффолигини сақлаш, тозалигини таъминлаш эса ўз қўлимизда. Лекин айрим фуқароларнинг бепарволиги натижасида шусиз ҳам табиий жараёнлар орқали заҳарланаётган ҳаво янада ифлосланмоқда. Яқинда “Аҳмад Яссавий” маҳалласида бўлиб, мавжуд иссиқхоналарнинг иситиш печлари орқали атмосфера ҳавосига ташланаётган ташламаларни ушлаб қолувчи фильтрларнинг мавжудлигини ўргандик ва бу борада лоқайдликка йўл қўяётган фуқароларга тегишли кўрсатмалар бериб, тушунтириш ишлари олиб бордик. Камчиликларга йўл қўйган фуқаро Б.Э ва С.Х ларга нисбатан маъмурий чора қўлланилиб, ундирувга қаратилди.

Беҳзод ХУДОЙБЕРДИЕВ,
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
ва иқлим ўзгариши бўлими бош мутахассиси.