Фойдали маслаҳатлар

Фойдали маслаҳатлар

Бошингиз оғриса, сочингизни таранг

Эрталабдан бошингиз қаттиқ оғриса, оғриқ қолдирувчи дориларни қабул қилишга шошилманг. Оч қоринга ичилган дори эса меъдага салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳам дори воситаларини овқатдан кейин ичиш тавсия қилинади.Япониялик олимлар бош оғриғини қолдирувчи антиқа усулни тавсия этишмоқда. Бош оғриғини ёғоч тишли тароқ билан бартараф этса бўларкан. Бу тароқ ёрдамида сочни бошнинг олд қисмидан орқа тарафига, кейин орқадан олдинга ва икки ён томонга бир маромда тарайсиз. Қон айланиши яхшиланганлиги боис оғриқ аста-секин камаяди.

Агар бош оғриғи қон босими кўтарилиши ёки қон томирлар билан боғлиқ бўлса ҳам бу муолажа яхши самара беради.Кўп таомланиб қўйиб, ошқозонингизда оғирлик сезсангиз, бундай нохушликдан қутулишнинг йўли осон. Бир ошқошиқ мойчечак (ромашка) бир стакан қайноқ сувда дамланади. Унга 1-2 дона ялпиз (мята) барглари қўшиб, бир соат тиндирилади. Кейин чой каби ичилади.

Қон томирларни тозалаш усули

Иккита ўртача катталикдаги лимонни майдаланг. Унга икки ош қошиқ асал қўшинг ва шиша идишга солинг.Аралашмани хона ҳароратида 24 соат давомида сақланг.Овқатдан олдин 2 ош қошиғини чойсиз ёки чой билан ичинг.

Қора мурч

Ошхонада гўштни пичоқ билан қайта ишлаётганда майда жароҳат олсангиз, қора мурч қон кетишини тўхтатишга ёрдам беради.Қўлингизни совуқ сув ва совун билан ювинг, сўнг­ра ярага бироз мурч сепинг. Шундан сўнг бошқа қўлингиз билан зарарланган жойни босинг. Сиз бунга ишонмайсиз, лекин ҳеч қандай ачишиш ва оғриқ ҳиссини сезмайсиз, қон кетиши кўз очиб юмгунча тўхтайди.