Ëшлар учун “Очиқ эшиклар куни”

Ëшлар учун “Очиқ эшиклар куни”

Мудофаа вазирлигига қарашли Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида тумандаги Ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари учун “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг мамлакат тараққиётига дахлдорлик ҳиссини ошириш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбирда Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти кенгаши, кенг жамоатчилик вакиллари, “Ватан таянчи” аъзолари ва ёшлар иштирок этди.

Тадбирда ўқувчиларга мамлакат қуролли кучлари тизимида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар ҳақида маълумот берилиб, инс­титут ҳаёти – у ерда яратилган шарт-шароит­лар, ўқув хоналари, кутубхона ва мавжуд ўқув моддий базалари билан яқиндан таништирилди. Шунингдек, ҳарбий-психологлар иштирокида мавзуга доир давра суҳбати ҳам ташкил этилди.

Ҳасан САЪДУЛЛАЕВ.