Депутат – мактабда

Депутат – мактабда

Бугунги кунда юртимизда ўқувчиларнинг таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки келажагимиз эгалари бўлган ёшлар баркамол авлод бўлиб вояга етишлари шарт. Бу борада туманимизда қандай ишлар амалга оширилди ва олдинда қандай вазифалар турибди?

Халқ депутатлари Зангиота тумани кенгаши депутати Нигора Холхўжаева, “Қуёшли” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Қ.Холхўжаев, “Ватанпарвар” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ш.Вафоев, “Қуёшли” маҳалласи ёшлар етакчиси Л.Мавляновалар айнан шу мақсадда 38-мактабга боришди. Улар ўқувчиларнинг давомати, мактабнинг ички тартиб-қоидаларига қай даражада риоя этаётганликлари билан қизиқишди. Шу куни давомати ва хулқида салбий оғишлари бор ўқувчи қизлар рўйхати шакллантирилди. Эндиликда маҳалла ёшлар етакчиси билан биргаликда ушбу ўқувчиларнинг ота-оналари билан тарғибот ишлари олиб борилади.

Шунингдек, битирувчи синф ўқувчилари билан учрашувда Ватанни, ўз маҳаллаларини севиш, келажакда юртимиз салоҳиятини оширишга қай даражада ҳисса қўшишлари тўғрисида эркин мавзуда иншо ёзишлари, энг яхши деб топилган иншо эгаси эса рағбатлантирилиши тўғрисида маълумот беришди.

Ўз мухбиримиз.