Жаҳолатнинг давоси ҳам илмдир

Жаҳолатнинг давоси ҳам илмдир

Туманимиздаги маҳаллаларда бўлиб ўтаётган “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзуидаги маънавий-маърифий суҳбатлар унинг қатнашчиларида катта таассуротлар қолдирмоқда.

Шундай суҳбатлардан бири “Найман” маҳалласида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон халқаро ислом академияси докторанти, туманимиздаги “Абу Бакр Сиддиқ” жоме масжиди имом-хатиби Нурали Мавланов “Нажот йўли илм бўлса, жаҳолатнинг давоси ҳам илмдир!”, “Юртимизда диний жабҳада олиб борилаётган ислоҳотлар”, “Неъматлар шукронаси неъматларни жалб этади”, “Турли диний ёт ғоялар ва уларнинг хатарли таъсирларидан огоҳ бўлиш” каби мавзуларда маъруза қилди. Нурали Мавланов томонидан 8-мактабда 8, 9- синф­лар ўқувчилари, “Саховат” маҳалласида маҳалла аҳли ўртасида юқоридаги мавзуларда ўтказилган суҳбатлар ҳам фуқаролар ва ўқувчи ёшларда катта қизиқиш уйғотди. Асосийси, тадбир иштирокчилари ўзларини ўйлантираётган ва қизиқтирган саволларга жавоб топишди.

Ж.АМИРОВА.