Байроғим – фахрим, ғурурим!

Байроғим – фахрим, ғурурим!

Миллий байроғимиз давлат идора ва муассасалари, ўқув юртлари, ­Ўзбекистон аъзо бўлган халқаро ташкилотлар, чет эллардаги элчихона ва доимий ваколатхоналаримиз пештоқида ҳилпираб турибди. Турли байрам тантаналарида, мамлакатимиз аъзолари қатнашаётган халқаро миқёсдаги сиёсий, маданий-маърифий тадбирларда, нуфузли спорт мусобақаларида ҳам байроғимиз Ватанимизнинг шаъни, халқимизнинг ғурурини ёрқин акс эттирмоқда.

Масалан, халқаро спорт беллашувларида ғалаба қозонган спортчиларимиз шарафига юртимиз байроғи баланд кўтарилган лаҳзада ҳар биримиз чексиз ҳаяжонга тушамиз, ҳеч кимдан кам эмаслигимиздан ғурурланамиз. Хулоса ўрнида айтиш лозимки, давлатимиз байроғи тинч ва осойишта, озод ҳамда эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз тимсолидир. Давлат байроғига нисбатан ҳурматни таъминлаган ҳолда унинг тасвири туширилган белгилардан жамоат жойларида, бинолар ва бошқа объектларда, яшаш ёки иш жойларида, шунинг­дек, уларга туташ бўлган ҳудудларда, транспорт воситаларининг салонида фойдаланилиши мумкин.

Давлат байроғининг тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишларни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас. Бундан Давлат байроғига нисбатан ҳурматни таъминлаган ҳолда унинг тасвири туширилган белгилардан устки кийим-бошни безатиш ёки Ўзбекис­тонга тегишлиликни белгилаш мақсадида фойдаланиш мустасно.

* * *

Боғчамизда  2-катта гуруҳи тарбияланувчилари  иштирокида 18 ноябрь- Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан  ўтказилган  байрам тадбири ана шундай номланди. Тадбирда тарбияланувчилар она ватан, бахтли болаликни мадҳ этувчи, давлатимиз рамзларидан бири бўлган  байроғимизни улуғловчи шеърларни  ёд олдилар, қўшиқлар куйладилар. Бундай тадбирлар яна бошқа гуруҳлар тарбияланувчилари билан ҳам ўтказилади.

Н.РАҲМАТУЛЛАЕВА,
4-ДМТТ мусиқа раҳбари.