Маҳалламизда турли миллат вакиллари аҳил-иноқ яшашади. Ҳар бирининг ўзига яраша урф-одатлари борки, бунда барча бир жон, бир тан бўлиб иштирок этади. Яқинда ана шундай тадбирлардан бири бўлиб ўтди. Ҳудудимиздаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида ўтказилган маданий-маърифий тадбир “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз”, деб номланди.
Тадбирда миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз, миллий анъаналаримиз, миллий бойлигимиз, тарихий обидаларимиз ҳақида фикр юритилди. Мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган миллий кийимлар намойиши, миллий урф-одатлар, миллий курашчиларнинг чиқишлари тадбир иштирокчиларида алоҳида таассурот қолдирди. Ўқувчилар томонидан янграган Ватанни мадҳ этувчи шеърлар барчани тўлқинлантириб юборди.
Малика СОЛИЖОНОВА,
“Чинор” маҳалласи
хотин-қизлар фаоли.
